Ўзбекистон бюджети харажатлари ЯИМ 22,3% ташкил қилди

Дата: 18:13, 03-12-2015.

Тошкент. 3 декабр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 9 ойида давлат бюджетининг харажатлари ЯИМга нисбатан 22,3% ташкил этди, бу ЯИМга нисбатан 0,1% профицит билан бажарилганини билдиради. Ушбу маълумотлар Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан бюджет бажарилишини кўриб чиқиш жараёнида очиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Давлат бюджети даромад қисмининг прогноз кўрсаткичларига нисбатан 100,2% ижро этилишини таъминлангани таъкидланди. Бу эса ЯИМга нисбатан 22,4% ташкил этди.
Хусусан, бюджет харажатлар қисмининг 58,7% ижтимоий соҳани ривожлантиришга сарфланди. Бунда ижтимоий соҳа харажатларининг 56,3% таълим тизими муассасаларини сақлаш ва уларни ривожлантиришга йўналтирилди. Ижтимоий соҳага ажратилган маблағларнинг 24% соғлиқни сақлашни ривожлантиришга йўналтирилди. Бу эса 2014 йилнинг худди шу даврига нисбатан 17,1% кўп демакдир.
Солиқ юки сезиларли камайиб бораётганлиги шароитида кичик корхоналар ва микрофирмалардан ягона солиқ тўлови тушумлари ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 22,9%, савдо ва умумий овқатланиш корхоналаридан эса 25,4% ошди. Йил бошидан бери экспорт фаолиятига 830 янги корхоналар жалб қилинди.
Мамлакат ЯИМнинг ўсиши 8% ташкил этди, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми ҳам 7,3% ошгани таъкидланди. Инфляция даражаси прогноз кўрсаткичларидан ошмади. Бундан ташқари, макроиқтисодий барқарорлик янада мустаҳкамланиб, ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси кузатилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: