Ўзбекистон бюджетидан ижтимоий дориларга 240 млрд сўм ажратилади

Дата: 16:18, 26-09-2017.

Тошкент. 26 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон бюджетидан ижтимоий дориларга 240 млрд сўм ажратилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 717-сонли “Давлат тиббиёт ташкилотларини ва республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашга доир долзарб чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган.

Хужжатга мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазирлигига 15 кун ичида вазирликнинг асосли аризалари бўйича транш шаклида очиладиган 300 млрд сўм миқдорида фоизсиз бюджет ссудаси берилади.

Шунингдек, йил охирига қадар зарурат бўлганда идорага давлат тиббиёт ташкилотлари учун марказлаштирилган тартибда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари харид қилишга 240 млрд сўм миқдорида қўшимча бюджет маблағлари ажратилади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: