Ўзбекистон бюджетининг шаффофлиги ХВФнинг 36 мезонларидан фақат 16 таси бўйича меъёрларга жавоб беради

Дата: 16:33, 24-10-2018.

Тошкент. 24 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикасида бюджет-солиқ шаффофлигини таъминлаш амалиёти ХВФнинг молия соҳасида ошкоралик бўйича Холис амалиёт кодексининг 36 меъёридан фақат 16тасида асосий стандартларга ёки янада юқорироқ стандартларга жавоб беради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу шу кунларда Ўзбекистонда бўлиб турган Халқаро валюта фонди миссиясининг дастлабки баҳосидир.

Ўзбекистонда бюджет-солиқ шаффофлигини баҳолаш, давлат молия статистикасини тузиш сифати ва давлат секторида ошкор қилинган маълумотларнинг тўғрилигини баҳолаш ишлари июн ойида ўтказилган. Унинг якунлари бўйича халқаро молия институтларининг талабларига мувофиқ давлат молиявий статистикасини тайёрлаш сифатини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ўтказиш зарурлиги қайд этилди.

ХМФнинг А.Сайеж бошчилигидаги давлат молия статистикасини (GFS) юритиш ва фискал шаффофликни баҳолаш (FT) масалалари бўйича ушбу миссияси ўз ишини Молия вазирлигида учрашувдан бошлади.

Миссия доирасида, шунингдек, Иқтисодиёт вазирлигининг юқори мансабдор шахслари билан бир қатор учрашувлар ўтказиш, давлат молиявий статистикасини ва молиявий ҳисоботларни тайёрлаш бўйича амалий машғулотлар ташкил этиш режалаштирилган.

Режалаштирилган учрашувлар чоғида миссиянинг сўнгги ташрифидан бошлаб молиявий фискал шаффофликни баҳолаш учун давлат молиявий статистикасини тайёрлашдаги илгарилаш ва янги ташаббусларни муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.

Сурат манбаи: https://sputnik-georgia.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: