Ўзбекистон чегарачилари томонидан 20 кг афюн ортган икки контрабандачи ушланди

Дата: 09:45, 04-02-2015.

Тошкент. 4 феврал. ЎзТАГ – Ўзбек-тожик чегара участкасида Ўзбекистон чегарачилари томонидан 20 кг афюн ортган икки контрабандачи ушланди, деб хабар қилди РИА Новостига республика Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегарасини қўриқлаш бўйича қўмитаси матбуот хизмати.

“1 февралда ўзбек-тожик чегара учаскасининг Самарқанд вилояти Ургут тумани Чеп аҳоли пунктида Ўзбекистон чегарачилари томонидан 20 кг афюн олиб ўтишга уринган икки контрабандачи ушланди”, - деб аниқлаштирди матбуот хизмати вакили.

Икки контрабандачи ушланди. Ушбу факт юзасидан Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан жиноят иши очилди, тергов ишлари олиб борилмоқда, деб хабар беради нашр.

Янгилик билан ўртоқлашиш: