Ўзбекистон чегарачилари Тожикистондан келаётган товар вагонидан наркотиклар топишди

Дата: 15:20, 23-12-2016.

Тошкент. 23 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон чегарачилари Тожикистондан келаётган юк поездидан наркотиклар топишди, деб хабар беради жума куни Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

“Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбийлари Тожикистондан наркотиклар партиясини олиб ўтиш бўйича навбатдаги уринишнинг олдини олдилар”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Тожикистоннинг “Нов-т/й” ХЎП рўпарасида жойлашган “Хўжанд-Ховос” 3001-юк поездини текширишда 2 кг героин ва 4 кг ортиқ гашиш моддларин топилди.

Ушбу факт юзасидан Ўзбекистон ҳуқуқини муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноят иши очилди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: