Ўзбекистон чегарадаги вазият ҳақидаги маълумотларни алмашиш бўйича электрон тизимга қўшилади

Дата: 17:41, 16-10-2014.

Тошкент. 16 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон чегарадаги вазият ҳақидаги маълумотларни алмашиш бўйича электрон тизимга қўшилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Яқинда ТАСС АА берган хабарга кўра, МДҲ мамлакатлари чегарачилари чегарадаги вазият ҳақидаги маълумотларни алмашиш бўйича электрон тизимни ишга туширдилар. Бу тўғрисида Россия ФХХ чегара хизматлари раҳбари ўринбосари, МДҲ мамлакатлари Чегара қўшинлари Қўмондонлари кенгаши мувофиқлаштирувчи хизматини бошқарувчи генерал-полковник Александр Манилов хабар қилди.

У ушбу ташқи чегаралардаги аҳволга доир автоном тизимни яратиш ҳақидаги қарор МДҲ-аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши томонидан қабул қилинганлигини ҳам таъкидлади.

“Бугунда тизим ишламоқда ва Ҳамдўстликнинг етти давлатидаги чегара муассасаларида йўлга қўйилган”, – деб хабар берди Манилов.

Унинг сўзларига кўра, тизим бугунда Россия, Беларусия, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон ва Тожикистонда ишлаб турибди ва ушбу техникани Ўзбекистонда ҳам ишга тушириш масаласи кўриб чиқилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: