Ўзбекистон чегарасида афғонистонлик наркокурьер 70 кг наркотик билан ушланди

Дата: 17:24, 10-07-2014.

Тошкент. 10 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Божхона қўмитаси ходимлари мамлакат ҳудудига 70 кг наркотик модалар олиб киришга уринган афғонистонлик наркокурьерни ушладилар, дея хабар беради КазТАГ Ўзбекистон Республикаси Давлат бжхона қўмитасига асосланган ҳолда.
“Амударёдан сузиб ўтаётган чоғида Афғонистон фуқароси ушланди. Унинг ёнидан чиққан 70 кг наркотик воситалар (гашиш ва афюн), хорижий винтовка ва унинг патронлари мусодара қилинди”, - деб аниқлаштирди ДБХ вакили.
Ушбу факт юзасидан республика қонунчилигига мувофиқ жиноят иши очилди.
Ўзбекистон ҳудуди орқали Афғонистондан Европа мамлакатларига афюн етказиш бўйича дунёдаги энг йирик наркотиклар ташиш йўли - “шимолий маршрут” ўтган. Ушбу йўл орқали йилига 100 тоннагача кучли таъсирга эга наркотиклар яширинча ташилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: