Ўзбекистон чиқиндиларни йиғиш тизимини модернизация қилишга 1 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтиради

Дата: 16:10, 24-04-2017.

Тошкент. 24 апрел. ЎзТАГ –  Ўзбекистон Президенти 2021 йилгача маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирларини тасдиқлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

5 йил ичида чоралар комплексини амалга оширишга 1 трлн сўмдан зиёд ажратилади.

2017 йилда мамлакат шаҳарларидаги санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотлар ва туман ободонлаштириш бошқармаларига 237та махсус техника харид қилиш, 94та гараж қуриш, қаттиқ маиший чиқиндилар учун 168та элак қурилмалари ўрнатиш режа кўрсаткичлари ўрнатилади.

“5 йилда Тошкент, Самарқанд, Андижон ва Наманган шаҳарларида йирик лойиҳаларни амалга оширишни ўз ичига олган, 2017-2021 йилларда халқаро молия ташкилотларининг $161 млндан ортиқ маблағларини жалб этган ҳолда шаҳарларда чиқиндиларни тўплаш, ташиб кетиш, утилизация қилиш ва қайта ишлаш тизимини ривожлантиришга қаратилган инвестиция лойиҳалари амалга оширилади”, - деб таъкидлашди давлат раҳбарининг матбуот хизматида.

Шунингдек, президент 114 минг погон метр тўсиқ, 152та санитария узели, 158та маиший хона, 163та автомобилларни ювиш жойи, 269 километр электр таъминоти тармоқлари, 166та техник сув таъминоти қудуғи ҳамда 240 километр асфальтланган кириш йўлларини қуриш орқали қаттиқ маиший чиқиндилар тўпланадиган 168та полигонни ободонлаштириш манзилли дастурини ҳам тасдиқлади.

Бундан ташқари, яқин йилларда қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлайдиган технологияларни жорий этиш прогноз кўрсаткичлари, жумладан, келгуси икки йилда Нукус шаҳри ва барча вилоятлар марказларида чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналарини қуриш кўзда тутилиб, мазкур лойиҳаларга $27 млндан зиёд маблағ йўналтирилади.

Юқоридаги чоралар аҳолини қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш хизматлари билан қамраб олиш даражаси 2021 йилгача мамлакат бўйича 63%дан 93%га ўсади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: