Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси ЯДИХПда янги хизматни йўлга қўйди

Дата: 17:12, 18-05-2016.

Тошкент. 18 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси Ягона давлат интерактив хизматлари порталида (ЯДИХП) янги хизматни йўлга қўйди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирлигидан маълум қилишларича, “Божхона чегарасини автотранспорт воситасида кесиб ўтаётган жисмоний шахслар томонидан давлат органларини олдиндан хабар қилиш” номли янги хизмат Ўзбекистон Давлат божхона чегарасини кесиб ўтишдан олдин автотранспорт воситалари ҳақида электрон шаклда маълумотлар тақдим этишга мўлжалланган.

Хизмат фақат жисмоний шахсларга бепул тарзда кўрсатилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: