Ўзбекистон давлат чегарасини бузувчилар Қирғизистон ҳудудига яшириндилар

Дата: 16:07, 28-11-2016.

Тошкент. 28 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитасининг чегара наряди Фарғона вилоятининг Найман қишлоғи яқинида қиймати 500 млн сўмлик йирик контрабанда партиясини қўлга туширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) куч тизимлари хабарига асосланган ҳолда.  

Маълумотга кўра, олти кишидан иборат гуруҳ Ўзбекистон ҳудудига моддий бойликлар партиясини олиб киришни режалаштираётган бўлган. Қўлга олиш чоғида қонунбузарлар молларни ташлаб, қўшни Қирғизистон ҳудудига яшириндилар.

“Қонунбузарлар Ўзбекистон ҳудудига ташлаб кетган қутиларни кўздан кечириш чоғида чегарачилар 400 уяли телефон ва 2160 электр лампочкаларни топдилар. Топилган барча моллар “Континент Имкон Бахо” ширкатига баҳолаш учун топширилди. Мутахассисларнинг баҳоларига кўра, молларнинг умумий қиймати 509,5 млн сўмдан ошади”, - деб таъкидланади куч тизимлари хабарида.

Ушбу факт юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 182 моддаси 2 қисми бўйича жиноя иши очилди.

Ҳозирда давлат чегарасини бузувчиларнинг шахсини аниқлаш бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: