Ўзбекистон Давлат геокадастр қўмитасида фермерлар ерларини масофадан туриб ўлчаш учун мобиль иловадан фойдаланиш кўриб чиқилмоқда

Дата: 10:02, 02-02-2018.

Тошкент. 2 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Давлат геокадастр қўмитасининг ёш мутахассислари фермерлар ерларини масофадан туриб ўлчаш учун мобиль иловадан фойдаланишни таклиф қилмоқдалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу масала Ўзбекистон  Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри Давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Шерзод Ҳабибуллаевнинг ёш мутахассис Руслан Генжебаев билан учрашувида кўриб чиқилди. Ёш мутахасссис ер контурларини аниқлаш учун мобиль иловадан фойдаланиши таклиф қилди.

Давлат геокадастр матбуот хизматининг хабарига кўра, ушбу мобиль иловани буғдой, пахта ва бошқа экинлар қайта етиштириладиган фермер ерларини масофадан туриб кўриш, ушбу ер эгалари ҳақидаги маълумотларни олиш учун қўллаш мумкин.

Йиғилишда соҳанинг ёш ва интилувчан мутахассисларининг катта ҳиссаси, шунингдек, ишланманинг замонавий жамият учун аҳамияти таъкидлаб ўтилди.

Сурат манбаи: http://go.grolier.com/atlas?id=mgas046

Янгилик билан ўртоқлашиш: