Ўзбекистон Давлат геология қўмитаси минерал хом-ашё нархларига бағишланган тадқиқотни эълон қилди

Дата: 16:48, 21-01-2015.

Тошкент. 21 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Давлат геология қўмитаси тизими мутахассислари минерал хом-ашё нархларига бағишланган йиллик таҳлилий материални (“Минерал хом-ашё асосий турлари нархлари ва жаҳон бозори конъюнктурасининг баъзи масалалари”) эълон қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қўмитадан хабар қилишларича, анъанага кўра, материал “Госгеолинформцентр” давлат корхонаси томонидан тайёрланган. 21 маротаба чиқарилган ушбу тадқиқот фойдаланувчиларга жўнатилди.

Тадқиқот икки китобдан ташкил топган. Унда 60 турдаги минерал хом-ашёни қазиб олиш, ишлаб чиқариш, истеъмол қилиш, фойдаланиш соҳалари, нархлар динамикасига оид маълумотлар ўрин олган. Ушбу хом-ашёларнинг 38 таси қимматбаҳо, рангли, қора металлар, ноёб ва кам учровчи элементлар таркибига, 22таси эса ёқилғи-энергетика, тоғ-кимё ва тоғ-техник хом-ашёлар гуруҳига киради.

Таҳлилий материалда жаҳонда минерал хом-ашё билан савдо қилишга доир нархлар Лондон металллар биржаси, Лондон қимматбаҳо металллар бозори, Ғарбий Европа “эркин” бозори, АҚШ бозори ва бошқа нуфузли манбаларга асосланган ҳолда келтирилган.

Юқоридаги тадқиқот геология ва тоғ-кон саноатида фаолият юритувчи турли корхоналар ходимлари, шунингдек, минерал хом-ашё иқтисодиёти муамолари билан шуғулланувчи ташкилот ва муассасалар ишчиларига мўлжалланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: