Ўзбекистон Давлат геология қўмитасига тармоққа хорижий инвестицияларни жалб қилишни тезлаштириш топширилди
Тошкент. 24 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Давлат геология қўмитасига республика минерал хом-ашё ресурсларини ўрганиш ва ўзглаштиришга хорижий инвестицияларни жалб қилишни тезлаштириш вазифаси топширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Қўмита маълумотига кўра, ушбу базада илғор ечимларни ўзида жамлаган янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва рақобатбардош экспортбоп маҳсулотлари ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.
Ҳозирда Рио Тинто (Буюк Британия), JOGMEC (Япония), “Полиметалл УК” АЖ (Россия), KORES (Корея), KIGAM (Корея), REALGOLD Resources (Канада) ва бошқа компаниялар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Давлат геология қўмитасига юқоридаги масалаларни самарали ҳал қилиш мақсадларида юқоридаги рўйхатга киритилган объектларнинг тегишли инвестицион таклифлари ва паспортлари тайёрланиб, Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитасига салоҳиятли инвесторлар орасида тарқатиш учун топширилган.