Ўзбекистон давлат хизматчилари ва бизнесменларга Хитойга визалар олиш тартиби соддалаштирилди

Дата: 17:22, 04-08-2017.

Тошкент. 4 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон давлат хизматчилари ва бизнесменларга Хитойга визалар олиш тартиби соддалаштирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика Савдо-саноат палатасига (ССП) асосланган ҳолда.

“Хитой Халқ Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси 2017 йил 1 августдан бошлаб Хитойга тижорат мақсадларида чиқаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун хитой визалари олиш бўйича қўшимча қулайликлар тақдим этади”, - дейилади хабарда.

Тушунтирилишича, www.gov.uz сайтида эълон қилинган вазирлик ва муассаса давлат хизматчилари учун визалар Ўзбекистоннинг юқоридаги органлари расмий ноталари ёки кафолат хатлари бўйича ва хитой томони таклиф бўйича одатдаги тартибда расмийлаштирилади.

“Ишбилармон доиралар вакилларининг визалари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси кафолат хати, палатада рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаси, лицензия ва хитой томонининг оддий таклифномаси бўйича берилади”, - дея қайд этилади хабарда.

Ҳар икки ҳолатда ҳам ХХР ваколатли органидан расмий таклифнома зарур эмас. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: