Ўзбекистон давлат корхоналарини соғломлаштириш тизими ислоҳ қилинади
Тошкент. 27 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш бўиича қарори қабул қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Давлат рақобат қўмитасидан маълум қилишларича, мазкур қарор корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини таҳлил қилишнинг маълумот йиғишдан тортиб, йўл хариталарини амалга оширилишини мониторинг қилишгача бўлган барча жараёнларни қонунчилик жиҳатидан тартибга солишга имкон беради.
“Эндиликда молиявий соғломлаштириш жараёнлари корхоналарни бошқариш органлари иши билан яқиндан боғлиқ, молиявий соғломлаштиришда қатнашувчи давлат органлари, ҳокимиятлар (маъмуриятлар – ЎзТАГ) ва хўжалик бирлашмаларининг аниқ ваколатлари белгиланган”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, ҳужжат билан “йўл ҳариталарини” ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишда жавобгарлик ҳам оширилган.
Сурат манбаи: http://www.sq.com.ua