Ўзбекистон давлат қўмитаси маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари тадқиқини ўтказади

Дата: 11:42, 01-07-2015.

Тошкент. 1 июл. ЎзТАГ – 2015 йилнинг июл-августида Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маҳсулотларни (товарлар, ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш харажатлари тадқиқини ўтказади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қўмитадан хабар қилишларича, шу муносабат билан статистика қўмитаси ҳудудий бошқармалари ходимлари учун синов тадқиқини тайёрлаш ва ўтказиш бўйича ўқув семинари ташкил этилган.

Ушбу семинар доирасида синов тадқиқининг асосий мақсадлари, вазифа ва йўнлишлари ва махсус ишлаб чиқилган анкеталарни тўлдириш қоидалари кўриб чиқилган.

Бундан ташқари, мутахассислар хорижий мамлакатларда шу каби тадқиқотларни ўтказиш амалияти билан тинишганлар.

Давлат статистика қўмитаси томонидан шу каби семинарлар тадқиққа киритилган корхона ва ташкилотлар – вазирлик, муассаса ва хўжалик субъектлари, ҳудудий статистика бошқармалари вакиллари учун ҳам ташкил этилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: