Ўзбекистон давлат мулкини хусусийлаштириш механизмларини такомиллаштиришни режалаштирмоқда

Дата: 09:19, 30-04-2014.

Тошкент. 30 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “Хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“1991 йилда қабул қилинган “Давлат қаромоғидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонун хусусийлаштиришнинг иқтисодий ислоҳотлар жараёнидаги ҳуқуқий асосларини яратди. Айни пайтда мамлакатда ушбу соҳада 80 ортиқ ҳуқуқий актлар қабул қилинган, лекин уларнинг кўпчилиги завонавий талабларга жавоб бермайди. Шу сабабли уларни замон талабларидан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқиш керак”, - деди парламент қуйи палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Қобилжон Тошматов.
Мисол учун, меҳнат жамоалари томонидан давлат қаромоғидан чиқариш ва хусусийлаштириш шаклларини ўзи мустақил танлаши, жамоаларга хусусийлаштирилаётган корхоналар акцияларини сотиб олишда имтиёзлар мамлакат иқтисодиётини ислоҳ қилишнинг бугунги тамойилларига мос эмас.
Шу сабабли, экспертлар фикрига кўра, “Хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши ушбу жараёнлар самарадорлигини сезиларли даражада оширади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: