Ўзбекистон давлат облигациялари чиқаришни декабрда қайта бошлаши мумкин
Тошкент. 19 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон давлат ғазначилик мажбуриятлари (ДҒМ) ва облигациялари чиқаришни декабрда қайта бошлаши мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Адлия вазирлиги маълумотига кўра, Ўзбекистон ҳукумати Ўзбекистон молия вазирлиги ва Марказий банкининг 2018 йил декабрдан давлат ғазначилик мажбуриятлари ва облигацияларини муомалага чиқариш ҳақидаги таклифини маъқуллаган. ДҒМ бўйича савдоларни ўтказиш санаси ҳали маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, республика молия вазирлиги ДҒМни 2018 йил ноябрдан бошлаб чиқаришни режалаштирган эди.
Ҳукумат қарорига мувофиқ ДҒМдан тушган маблағлар бюджет камомадини қоплаш, мамлакатни иқтисодий ижтимоий ривожлантиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, президент Шавкат Мирзиёев қарорлари билан белгиланадиган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга йўналтирилади.
Молия вазирлиги маълумотига кўра, 2019–2021 йилларда мамлакат бюджети камомадини ЯИМнинг 1,1%дан 0,1%гача пасайтириш режалаштирилмоқда. Уни қоплаш учун қиймати 3 трлн сўмгача ($360 млн атрофида) ДҒМ чиқариш белгиланган.
Давлат қимматли қоғозларини чиқариш 2012 йилда тўхтатилган эди.
Сурат манбаи: https://www.spot.uz