Ўзбекистон давлат органлари ОАВ сўровига 7 кун давомида жавоб беришлари зарур

Дата: 12:32, 26-08-2014.

Тошкент. 26 август. ЎзТАГ – Адлия вазирлигида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқлиги тўғрисида”ги қонуннинг моҳияти ва уни қўллаш амалиёти муҳокама қилинди. Хусусан, давлат органлари ОАВ сўровига 7 кундан ошмаган муддат давомида жавоб беришлари зарурлиги қайд этилди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Муҳокамада қайд этилишича, ушбу сўров давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти, шунингдек, мансабдор шахслар билан интервью уюштиришга доир бўлиши мумкин.

Шунингдек, хужжат билан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида аккредитациядан ўтган журналистларнинг ҳуқуқлари ҳам белгиланган. Хусусан, улар муассасадаги бўлажак мажлислар, йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ҳақида олдиндан маълумот олишлари, органнинг биноларида бўла олишлари, йиғилиш, мажлис ва брифинг ҳамда бошқа тадбирларда иштирок этиш ҳуқуқларига эгадирлар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: