Ўзбекистон давлат органларига қарздорликлар мавжудлиги ҳақида маълумотномалар ва СТИР талаб қилиш таъқиқланди

Дата: 16:33, 19-02-2019.

Тошкент. 19 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон давлат органларига қарздорликлар мавжудлиги ҳақида маълумотномалар ва солиқ тўловчининг индивдуал рақами (СТИР) талаб қилиш таъқиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу президентнинг 15 февралдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида”ги қарори билан кўзда тутилган.

“2019 йил 1 августдан бошлаб давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан жисмоний шахслардан жамғариб бориладиган пенсия дафтарчалари, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномалар, солиқ тўловчининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳномалар, тўланган даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисида маълумотномалар талаб қилиниши таъқиқлансин”, - дейилади ҳужжат матнида.

Қайд этилишича, 1 августдан кейин давлат бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар мазкур бандда назарда тутилган ҳужжатларни давлат солиқ хизмати органлари, АТБ “Халқ банки”, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасидан электрон ўзаро ҳамкорлик орқали фақат идоралараро интеграциялашув платформасига ахборот олиш учун уланиш йўли билан мустақил равишда сўрайдилар ва оладилар.

Бундан танқари, маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, қарорда СТИРдан жисмоний шахснинг хусусий идентификацион рақамидан (ЖСХИР) фойдаланишга ўтиш кўзда тутилган.

Ушбу жараённи уч босқичда амалга ошириш режалаштирлмоқда. 2019 йил июнгача Давлат солиқ қўмитаси ЖСХИР, паспортлар серияси ва рақамлари ҳақидаги барча маълумотларни олиши зарур.

 

Сурат манбаи: glusiness.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: