Ўзбекистон давлат органларига мактаблар ва болалар боғчаларига металлолом йиғиш бўйича топшириқ бериш таъқиқланади

Дата: 16:32, 20-12-2017.

Тошкент. 20 декабр. ЎзТАГ –  2017 йил 1 январдан Ўзбекистон давлат органларига мактаблар ва болалар боғчаларига металлолом йиғиш бўйича топшириқ бериш таъқиқланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу таъқиқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “2018 йилда металллом тайёрлаш, қора металл прокатини ишлаб чиқиш ва истеъмол қилиш тўғрисида”ги қарорида белгиланган.

Келгуси йилнинг бошидан бошлаб корхоналар томонидан банкротлик, тугатиш, реконструкция қилиш ва модернизация қилиш жараёнида эскирган ва фойдаланишдан чиқарилаётган ускуна ва металл конструкциялар “Ўзметкомбинат” ОАЖга шартномалар асосида чиқинди сифатида мажбурий топширилиши зарур.

“Ўзметкомбинат” ОАЖ томонидан ишлаб чиқарилган қора металлар, - шу жумладан, олдиндан тасдиқланган қарорларга мувофиқ тўғридан-тўғри шартномалар орқали белгиланган нархларда прокат етказиб берилиши зарур бўлган объектлар бўйича, - фақат биржа савдоларида амалга оширилади.

Сурат манбаи: фото из открытых источников

Янгилик билан ўртоқлашиш: