Ўзбекистон давлат органларининг сайтлари расмий талабларга мувофиқлиги текширилади

Дата: 14:23, 28-04-2014.

Тошкент. 28 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати «Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолатини ўрганишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни қабул қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Хужжатга мувофиқ, давлат органлари фаолиятида АКТ жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолати, тақдим этилаётган маълумотларнинг сифати ва ҳаққонийлигини Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси амалга оширади”, - деб таъкидлашди
Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси матбуот хизматида.
Расмий сайтнинг қонунчилик талабларига жавоб бериши, интерактив давлат хизматларини кўрсатиш сифати, ахборот тизимлари жорий этилганлик даражаси, ахборот ресурслари ва электрон хужжат алмашув, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ихтисослашган таркибий бўлинмалар фаолиятини ташкил қилиш, АКТ жорий этиш ва ривожлантириш бўйича масъул шахсларнинг борлиги/тайинланганлиги ва бошқа кўрсаткичлар жиҳатидан кўриб чиқилади.
Айни пайтда ўрганиш пайтида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: