Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитаси 1 июлдан бошлаб акционерлар судга мурожаат қилишда давлат божини кейин тўлаш имконияти ҳақида эслатди

Дата: 11:03, 02-07-2015.

Тошкент. 2 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ўз сайти орқали бундан олдин ҳукумат буйруқ ва қарорлари билан иқтисодий қонунчиликка киритилган ўзгаришлар 1 июлдан бошлаб кучга кирганлиги ҳақида эслатди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Марказ томонидан эълон қилинган маълумотга мувофиқ, 2015 йил и июлдан бошлаб Ўзбекистонда:

- акционерлар хўжалик судига уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилганлиги ҳақида даъво билан мурожаат қилган ҳолда, уларга давлат божини кейинчалик тўлаш имконияти берилиб, у айбдор томондан ундириб олинади;

- акционерлик жамиятлари ва бошқа хўжалик жамиятлари номида “давлат” сўзини ишлатишга, – уларнинг низом жамғармасида давлат улушидан қатъи назар, – йўл қўйилмайди;

- назорат қилувчи органлар томонидан микрофирма, кичик корхона ва фермер хўжаликлари фаолиятининг текширувлари режага мувофиқ 4 йилда бир мартадан кўп бўлмаган ҳолда, бошқа хўжалик субъектларини текшириш – 3 йилда бир мартадан кўп бўлмаган ҳолда, фақат Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши қарорига биноан амалга оширилади;

- молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган текширувлар муддати 10 тақвим кунидан ошмайди ва ҳ.к.

Янгилик билан ўртоқлашиш: