Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитаси инвестицион мажбуриятларнинг бажарилиши бўйича ҳисобот берди

Дата: 17:45, 05-05-2016.

Тошкент. 5 май. ЎзТАГ – Давлат рақобат қўмитаси 2016 йилнинг 1 апрел ҳолатига умумий суммаси $196,1 млн ва 1301,6 млрд сўмлик 846та шартнома шартлари (булардан 8таси хорижий инвесторлар билан тузилган) бажарилиши устидан мониторинг олиб бормоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қўмита матбуот хизматидан хабар беришларича, ушбу шартномалар бўйича бажарилган инвестиция мажбуриятларининг умумий хажми $110,4 млн ва 366,0 млрд сўмни ташкил этди, 4000 янги иш ўринларини яратилишига эришилди.

15 та шартнома бўйича умумий қиймати 8,3 млрд сўмлик инвестиция мажбуриятлари бажарилишига ва 600дан ортиқ янги иш ўринлари барпо этилишига эришилди.

Акциялар иккиламчи бозори ва корпоратив облигациялар бозорининг ялпи айланмаси 55,8 млрд сўмни ташкил қилди, жумладан, акциялар ташкиллашган бозорида 30,3 млрд сўм (878 битим) ва ташкиллашмаган бозорда 15,9 млрд сўмлик (550 битим) савдо қилинди. Корпоратив облигациялар иккиламчи бозорида 9,6 млрд сўмлик битимлар тузилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: