Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитаси истовчиларни Жамоатчилик кенгашига таклиф қилмоқда

Дата: 15:43, 17-07-2018.

Тошкент. 17 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси барча истовчиларни (номзодларни) ташкил этилаётган Жамоатчилик кенгашига таклиф қилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қўмитанинг ушбу мурожаати интернетга жойлаштирилган ва ОАВга юборилган.

Қўмитанинг таъкидлашича, Жамоатчилик кенгаши жамоатчилик асосида яратилмоқда. Кенгашга давлат органларида намунали хизмат қилган меҳнат фахрийлари, нуфузли фуқаролар, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари вакиллари қабул қилинади.

“Сизнинг фуқаролик позициянгиз мустақил республикамизнинг янада гуллаб яшнаши учун сезиларли ҳисса бўлади, деб умид қиламиз”, - деб қайд этилади Давлат рақобат қўмитаси хабарида.

Сурат манбаи: http://kommersant.uz/news/snyat-s-dolzhnosti-predsedatel-goskomkonkurentsii

Янгилик билан ўртоқлашиш: