Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитаси ОАВ ва реклама агентликларини қонун бузилишига йўқ қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантирди
Тошкент. 24 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ОАВ ва реклама агентликларини қонун бузилишига йўқ қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Хусусан, қатор маҳсулотлар рекламасида ҳеч қандай асос ва далиллар билан мустаҳкамланмаган сўз ва иборалардан фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда, бу эса реклама фойдаланувчиларида реклама қилинаётган хизматлар ҳақида нотўғри тасаввур уйғотади ёки уйғотиши мумкин. Гап рекламалардаги биринчи рақамли, энг, зўр, биринчи, етакчи, самарали, ҳақиқий, идеал, энг сифатли, энг малакали, энг аниқ, энг тезкор, энг замонавий, энг тўлиқ, фақат бизда, фақатгина, етакчи, экологик тоза, жонли маҳсулот, енгил таъм, жуда сифатли, жаҳон стандартларига жавоб берувчи, барча талабларга жавоб берувчи, 100 фоизлик кафолат, 100 фоизлик натижа, барча, ҳар бир каби сўз ва иборалар ҳақида кетмоқда”, - дейилади Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 17 июндаги хатида.
Хатда таъкидланишича, “реклама кампанияларини ўтказишда, “акция”да иштирок этиш маълум маҳсулотни олишнинг зарур шарти бўлган ҳолатлар, ушбу тадбирлар ташкилотчиларининг уни ўтказиш қонун-қоидалари ва муддатлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этмаслик ҳолатлари, бевосита тадбирга доир маълумотларни олиш манбаларини кўрсатмаслик ҳолатлари, соврин ёки мукофотининг миқдорини маълум қилмаслик ҳолатлари, уни ўтказиш жойи ва тартибларини аниқлаштирмаслик ҳолатлари ҳам қонунчиликнинг бузилиши ҳисобланади”.
Шундай кейин таъкидланишича, истеъмолчилар орасида талаб катта бўлган товарлар рекламаси (масалан, кондиционерлар, дераза ва эшиклар, бепул ўрнатиб бериладиган пардалар рекламаси) оммавий характер касб этди. Айни пайтда, жойлаштирилган рекламада товарнинг ўзига хосликлари ва унинг кўрсаткичлари (масалан, дудланган товуқ ва унга ёндош товарлар оғирликсиз кўрсатилган, кондиционерларни текин ўрнатиш фақат Тошкент ҳудудида ёки маълум радиусда амал қилади) ҳақида маълумотлар йўқ. Буларнинг бари, ўз навбатида, истеъмолчида кўрсатилаётган хизматлар тўғрисида аниқ ва ишончли маълумотларнинг бўлмаслигига олиб келмоқда.
Шунингдек, қўмита хатида “бошқа маҳсулотлар рекламасида (тўлиқ ёки қисман) қўлланилган тасвирлар, тавсифлар мусиқий ёки овозли қўшимчаларнинг қўлланиш ҳолатлари, шунингдек, жисмоний шахсларнинг исмлари ва тасвирларини уларнинг рухсатларисиз қўллаш ҳолатлари кўпаймоқда”лиги ҳам айтиб ўтилган.
“Юқорида келтирилганлар асосида, истеъмолчилар, шу жумладан, реклама фойдаланувчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза қилиш мақсадларида, амалдаги қонунчиликка тўлиқ риоя этилишини таъминлашни сўраймиз. Ўз навбатида, реклама тўғрисидаги амалдаги қонунчиликнинг бузилишида айбдор бўлган шахсларни (реклама берувчилар, реклама ишлаб чиқарувчилар, реклама тарқатувчиларни) белгиланган тартибдаги жавобгарлиги ҳақида огоҳлантирамиз”, - дейилади Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг реклама агентликларига йўллаган хатида.