Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитаси раҳбари пойтахт туманларидан бирининг тадбиркор ва аҳолиси билан учрашди
Тошкент. 27 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитаси раҳбари Даврон Ҳидоятов пойтахт туманларидан бири – Яшнабод туманининг тадбиркор ва аҳолиси билан учрашди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Мазкур учрашув Қўмита ташаббуси билан жойга чиққан ҳолда ташкил этилган бўлиб, у давлат ва хокимият органлари, уй-жой-коммунал хўжалиги корхоналари,бошқарув компаниялари раҳбарлари иштирокида халқ билан бевосита мулоқот тарзида бўлди.
Учрашув давомида иштирокчилар коммунал, мол-мулк, тадбиркорлик фаолиятини юритиш ҳамда туманни ободонлаштириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар.
Бир қатор кўтарилган муаммолар учрашувни ўзида тезкор ҳал этилди. Қолган масалаларни ҳал этиш бўйича манзилли чора-тадбирлар белгиланди.