Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитасида ИҲТТ делегацияси билан учрашув ўтказилди

Дата: 22:00, 27-10-2016.

Тошкент. 27 октябр. ЎзТАГ – Кеча, 26 октябр куни Давлат рақобат қўмитасида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг (ИҲТТ) делегацияси билан Евросиё мамлакатлари рақобатбардошлигини ошириш Дастури доирасида учрашув ўтказилди. Бу ҳақида қўмита сайтида хабар берилган.

Хабар қилинишича, учрашувда қўмита раиси Д.Ҳидоятов ва делегация раҳбари жаноб Антонио Сомма рақобат муҳитини ривожлантириш ҳамда кичик ва ўрта бизнеснинг экспорт салоҳиятини ошириш масалаларида фикр алмашишди.

Учрашув давомида бугунги кунда маҳсулотларнинг жами экспортида кичик ва ўрта бизнес улушининг барқарор ўсиш суръатлари ижобий қайд этиб ўтилди.

Шунингдек, учрашувда Давлат рақобат қўмитаси ходимлари “Экспорт салоҳияти ва савдонининг ривожланиши: янги имкониятлар ва синовлар” мавзусида тақдимот қилишди.

Учрашув якунида тарафлар рақобат муҳитини ривожлантириш ҳамда кичик ва ўрта бизнеснинг экспорт салоҳиятини ошириш борасида ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга келишишди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: