Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитасида ThomsonReuters компанияси билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент. 12 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитасида ThomsonReuters компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу компания молия ва товар бозорлари мутахассисларига юриспруденция ва ОАВ, солиққа тортиш, бухгалтерия ҳисоби соҳаларида комплексли ахборот ечимларини тақдим қилади.
Қўмита маълумотларига кўра, учрашувда компания вакиллари томонидан тайёрланган EIKON дастурий терминали, унинг имкониятларига бағишланган тақдимоти намойиш этилди.
Шунингдек, Ўзбекистон таклиф қилаётган давлат активларини сотиб олишга қаратилган маълумотларни жахон янгиликлари сирасига чиқариш имкониятларидан кенг фойдаланиш масалалари муҳокама этилди.


