Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитасига 6602 мурожаатлар келиб тушди

Дата: 16:21, 06-01-2018.

Тошкент. 6 январ. ЎзТАГ – 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасига истеъмолчилардан жами 6602 ариза ва мурожаатлар келиб тушди, шундан 4952 – ёзма ва 1650 – ишонч телефони орқали, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Келиб тушган мурожаатларнинг 47,3% - коммунал соҳага, 40,2% - савло ва умумий овқатлантириш соҳасига, 5,4% - транспорт, алоқа ва коммуникациялар соҳаларига ва 7,1% бошқа соҳаларга тўғри келган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида истеъмолчиларга жами 2 316,9 млн. сўм қайта ҳисоб-китоб қилинди, шундан - 2037,3 млн. сўм ёзма мурожаатлар бўйича ва 279,6 млн. сўм ишонч телефони орқали тушган мурожаатлар бўйича.

$1=8136,67 сўм

Сурат манбаи: http://uz24.uz/economics/naznachen-noviy-glava-goskomkonkurencii

Янгилик билан ўртоқлашиш: