Ўзбекистон давлат санъат музейига Исроил рассомларининг 30 ортиқ асарлари совға қилинди

Дата: 22:20, 25-01-2017.

Тошкент. 25 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон давлат санъат музейида “Қуёшли замин: Исроилдан Ўзбекистонга” деб номланган кўргазмаси очилди, деб хабар қилади Тошкент ҳокимияти матбуот хизмати.

“Кўргазмадан Исроил рассомлар уюшмаси аъзолари Александр Постел, Иосиф Капелян, Герман Непомняший, Григорий Фирер, Андриан Жудренинг 30дан зиёд асари ўрин олган. “Қуддус”, “Довуд минораси”, “Ал-Ақсо масжиди” каби асарлар Исроил тарихи, маданий қадриятлари, хушманзара табиати ҳақида ҳикоя қилади”, - дейилади хабарда.

“Бугунги кунда Ўзбекистон билан Исроил ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик кўплаб йўналишларда, жумладан, маданият соҳасида ҳам изчил ривожланиб бораётгани бизни ғоят қувонтиради. Кўргазмада намойиш этилган Исроил рассомлари асарлари Ўзбекистон давлат санъат музейига совға сифатида топширилади”, - деди Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Кармела Шамир.

Унинг сўзларига кўра, мазкур тадбир халқларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: