Ўзбекистон Давлат солиқ хизмати бошлиғи Халқаро валюта жамғармаси делегацияси билан учрашув ўтказди

Дата: 16:40, 10-12-2015.

Тошкент. 10 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси бошлиғи Ботир Парпиев Халқаро валюта жамғармасисининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича бўлимининг Ўзбекистон бўйича миссияси раҳбари Альберт Егер билан учрашди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ДСҚ хабар беришларича, учрашувда тадбиркорлик субъектлари солиқ босимини пасайтириш, бюрократик тўсиқларни бартараф қилиш, лицензион ва бошқа тартибларни соддалаштириш масалалари муҳокама қилинган.

Шунингдек, ҳисобот тизимини тубдан такомиллаштириш ва уни бозор иқтисодиёти, халқаро меъёрлар талабларидан келиб чиқиб тақдим этиш, бизнес ишига аралашиш қисқартириш ва солиқ қонунчилигини бузганлик учун масъулиятни енгиллаштириш ҳақида гап кетган.

Учрашувда техник кўмак масалалари ҳам муҳокама қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: