Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси Facebook ижтимоий тармоғига сохта аккурантларни ёпиш ҳақида сўров жўнатди
Тошкент. 18 март. ЎзТАГ - Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси (ДСҚ) Facebook ижтимоий тармоғида қўмита раиси Беҳзод Мусаев номига очилган сохта аккаунтларни ёпиш тўғрисида сўров жўнатди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Қўмита маълумотларига кўра, Facebook ижтимоий тармоғида Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.Мусаев номи остида очилган сохта аккаунтларни ўрганиш қўмитасининг маълумот беришича, рўйхатдан ўтказилганда очилган аккауантларга Буюк Британиянинг пойтахти - Лондоннинг телефон рақамлари кўрсатилган.
"Ушбу ҳолатлар юзасидан ДСҚ раҳбарияти Facebook раҳбариятига ҳокимиятни обрўсизлантирадиган ва қўмита раиси обрўсига путур етказадиган сохта аккаунтларни ёпиш кераклиги ҳақида мурожаат қилди", - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Facebook ижтимоий тармоғида навбатдаги ББCнинг видеохабарида Б.Мусаев номидан шарҳ жойлаштирилган.
ДСҚ расмий равишда қўмита раисининг ижтимоий тармоқларда ҳеч қандай саҳифаси йўқлигини ва ушбу изоҳ сохта аккаунт эканлигини билдирди.
Сурат манбаи: m.kun.uz