Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси қайта баҳолаш индексларини ишлаб чиқди

Дата: 14:09, 07-01-2016.

Тошкент. 7 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан 2016 йил 1 январ ҳолатига асосий фондларни қайта баҳолаш индекслари ишлаб чиқилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қўмитадан маълум қилишларича, индекслар “1 январ ҳолати бўйича асосий фондларни қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 7-бандини ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Ушбу индекслар мазкур Низом талаблари асосида тайёрланди ва асосий фондларни навбатдаги қайта баҳолашни ўтказишда қўлланиладиган усуллардан бири сифатида корхона ва ташкилотларга маълум қилинади.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда 2015 йил 1 январдан бошлаб барча субъектлар давлат статистик ҳисоботларини фақат электрон шаклда интернет орқали “E-stat” дастурида тақдим қилади.

2015 йилдан бери тадбиркорлар учун давлат статистик ҳисоботлари сони 12,8% камайтирилиб, 141 шаклдан 125 шаклга туширилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: