Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси коррупцияга қарши туриш масалалари бўйича анкета чиқарди

Дата: 22:42, 26-12-2016.

Тошкент. 26 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси истаган барчага статистика органларида коррупцияга қарши туриш масалалари бўйича анкета тўлдиришни таклиф қилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Сизни давлат статистика органларида шу йилнинг 20-30 декабр кунлари коррупцияга қарши мониторинг доирасида ўтказилаётган кузатувларда иштирок этишга таклиф қиламиз”, - дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, мониторинг ўтказишдан мақсад коррупция ҳолатларининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш ва унинг натижалари бўйича давлат статистика органларида коррупция даражасини пасайтириш усулларини излашдир.

“Сизнинг мазкур сўровнома саволларига берган жавобларингиз ёрдамида аниқ ва тўлиқ маълумот олишга, уни таҳлил қилиб тўғри хулоса чиқаришга умид қиламиз. Шунинг учун Сиздан саволларимизга юқори савияда виждонан ва самимий жавоб беришингизни сўраймиз”,- дейилади хабарда.

Таъкидланишича, сўровноманинг аноним ҳисобланиши, респондентнинг шахсига оид маълумотлар ҳеч қаерда кўрсатилмаслиги ва саволларга берилган жавоблар фақат умумлаштирилган ҳолда ишлатилиши, шунингдек жавоблар бошқа шахсга қарши ишлатилишига асло йўл қўйилмаслиги кафолатланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: