Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси мамлакатнинг ижтимоий ривожига доир тўпламни чоп этди
Тошкент. 29 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси мамлакатнинг ижтимоий ривожига доир “Ўзбекистонда ижтимоий ривожланиш ва турмуш даражаси” статистик тўплами нашр этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Қўмитадан хабар қилишларича, нашрда аҳоли бандлиги, унинг турмуш даражаси, яшаш шароитлари, таълим, соғлиқни-сақлаш, маданият соҳалари кўрсаткичлари чоп этилган.
Шунингдек, товар ва хизматлар истеъмол бозори, транспорт ва алоқа хизматлари тўғрисида маълумотлар келтирилган.
Тўпламда асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар ва аҳоли турмуш дарадаси кўрсаткичлари, бандлик ва ишсизлик муаммолари, аҳоли пул даромадларининг миқдори ва таркиби ҳам акс этган.
Айни пайтда тўпламда аҳоли турмуш шароитлари, таълими, тиббий хизмат кўрсатишни ҳолати кабиларга доир маълумотлар ҳам бор.