Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси сall-марказ очди

Дата: 14:56, 09-02-2016.

Тошкент. 9 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси ўзинининг сall-марказини очди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қўмита ахборот хизматининг хабарига кўра, янги сall-марказ “давлат статистик ҳисоботини электрон шаклда топширишда тезкор ёрдам кўрсатиш мақсадларида” ташкил этилган.

Эслатиб ўтамизки, 2015 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда барча турдаги давлат статистик ҳисоботлари бизнес субъектлари томонидан фақат электрон шаклда интернет орқали топширилади.

Ўзбекистонда 2015 йил майда давлат раҳбарининг махсус қарори билан 65 турдаги статистик, молия ва солиқ ҳисоботлари бекор қилинган эди. Улар сони 23 турдаги статистик ва 12 турдаги солиқ ҳисоботларини бирлаштириш ҳисобига қисқартирилган, тақдим этиш муддатлари эса узайтирилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: