Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси ўтган йилдаги ЯИМ ҳажмини эълон қилди

Дата: 11:40, 05-03-2014.

Тошкент. 5 март. ЎзТАГ. – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси 2013 йилги мамлакат ЯИМ ҳажмига доир дастлабги маълумотларни эълон қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Дастлабги ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатда ишлаб чиқарилган ялпи ички маҳсулот ҳажми 2013 йилнинг январь-декабрь ойларида жорий нархларда 118,98 трлн сўмдан ошган. Бу 2012 йилдагига қараганда 8 фоиз кўп демакдир.
ЯИМ умумий ҳажмининг 82,8 фоизи мулкчилик шаклига кўра иқтисодиётнинг нодавлат тармоғига, 17,2 фоизи давлат тармоғига тўғри келади”, - дейилади Статистика қўмитаси хабарида.
Ялпи ички маҳсулотнинг таркибий тузилиши ҳақида гапирганда, бу ерда хизматлар улуши етакчилик қилмоқда - 53%. Кейинги ўринларда 39% кўрсаткич билан товарлар ишлаб чиқариш ва 8% улуш билан экспорт-импорт операциялари бормоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: