Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси ўзининг Call-марказини очди

Дата: 16:12, 23-01-2015.

Тошкент. 23 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ўзининг Call-марказини очди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қўмитадан хабар қилишларича, янги хизмат электрон шаклда давлат статистик ҳисоботларини топшириш чоғида оператив кўмак бериш мақсадларида ташкил этилди.

Call-марказ ишига доир барча маълумотлар ва унинг телефон рақамлари Давлат статистика қўмитаснинг расмий сайтида мавжуд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: