Ўзбекистон давлат тармоғида ЖСТга кириш бўйича тренинг бўлиб ўтмоқда

Дата: 15:51, 01-11-2018.

Тошкент. 1 ноябр. ЎзТАГ – Тошкентда вазирлик ва муассасалар вакиллари учун Ўзбекистоннинг ЖСТга кириш жараёнида тариф имтиёзларининг рўйхатини ишлаб чиқиш бўйича тренинг ўтказилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

У БМТТД томонидан Жаҳон Савдо Ташкилоти (ЖСТ) билан биргаликда ташкил этилган.  

БМТТД ваколатхонасидан маълум қилишларича, 20дан зиёд иштирокчилар маҳсулотлар бозорига чиқиш учун икки томонлама музокараларни олиб бориш ҳамда маҳсулотларни эркинлаштириш жадвалининг техник жиҳатларини ўрганиш борасида ўз билимларини оширдилар.

Семинар ЖСТга кириш жараёнида товарлар бозорларига кириш имконияти бўйича музокаралар салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган.

“Шуни назарда тутиш зарурки, ЖСТга аъзо бўлиш, том маънода ички ислоҳотни ўтказиш воситасидир. Ҳукуматнинг ЖСТга аъзо бўлиш ҳақидаги талабномаси унинг чуқур ислоҳотларни ўтказишга тайёрлигидан дарак беради; бу савдо сиёсатининг доирасидан чиқувчи ички тизимли ислоҳотларнинг фаоллаштирувчи ҳамда жадаллаштирувчи механизми бўла олиши мумкин. Қоидага биноан, ЖСТга қўшилиш, янада кенгроқ тизимли ислоҳотлар пакетининг сабаби эмас, балки унинг қисми бўлиб ҳисобланади. Яқиндагина қўшилган аксарият аъзо мамлакатлар бўлиш жараёнидан ички ислоҳотларни ўтказиш ва хорижий инвестицияларни бевосита жалб қилишда фойдаланганлар”, - дея таъкидлади курснинг очилишидаги нутқида ЖСТнинг халқаро маслаҳатчиси ҳамда курс тренери жаноб Юрген Рихтер кириш жараёнида тариф таклифларини тузишда фойдаланишлари кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ЖСТга асос солинган 1995 йилдан бери 36 янги аъзолар кириш жараёнини якунладилар. Натижада бугунда ЖСТ 164 амлакат уларнинг божхона ҳудудларини бирлаштиради. Яна 21 мамлакат, шу жумладан, Ўзбекистон ЖСТга кириш бўича музокаралар ўтказиш жараёнида.

Сурат манбаи: http://protoday.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: