Ўзбекистон Давлат тест марказида илк маротаба тил бўйича тестлар ва тил сертификатларини бериш амалга оширилди

Дата: 17:47, 24-12-2014.

Тошкент. 24 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказида илк маротаба изланувчиларнинг хорижий тилларни билиш даражасини аниқлаш бўйича тестлар ва тил бўйича малака сертификларини бериш амалга оширилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Norma.uz порталида хабар қилинишича, тест синовлари Common European Framework of Reference (CEFR) тавсиясига кўра инглиз тилида B2 ва С1 даражалари учун, шунингдек, турк тили бўйича B2 даражаси бўйича ўтказилди.

Изланувчиларни сертификат олиш учун рўйхатдан ўтказиш ишлари Давлат тест марказининг Билимлар ва хорижий тилларни билиш даражасини аниқлаш бўйича бошқармаси сайтида амалга оширилмоқда.

Википедия маълумотларига кўра, CEFR – Европа Иттифоқида фойдаланиладиган хорижий тилларни билиш даражасини баҳолаш тизимидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: