Ўзбекистон ДБҚ чегара автотирбандликларини онлайн тарзда кўриш мумкинлигини маълум қилди

Дата: 15:35, 04-02-2019.

Тошкент. 4 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси (ДБҚ) чегара-божхона постларида чиқиш йўналишида навбатда турган енгил ва юк автотранспорт воситалари ва автобуслар сони тўғрисидаги маълумотларни онлайн-режимда чоп эта бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Чегара-божхона постларида чиқиш йўналишида навбатда турган енгил ва юк автотранспорт воситалари, автобуслар сони тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, бир суткада чиқиб кетган ва кирган автомобиллар статистикасини Давлат божхона қўмитаси веб-сайтида кўриш мумкин.  

Ушбу маълумотлар там юк ташувчилар, ҳам ўз автомбилида саёҳат қилаётган фуқаролар учун фойдали бўлиши мумкин, деб таъкидлашди қўмитада.

 

Сурат манбаи: http://www.xs.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: