Ўзбекистон делегация ШҲТ адлия вазирлари йиғилишида иштирок этади

Дата: 17:14, 18-08-2015.

Тошкент. 18 август. ЎзТАГ – Бугун Ўзбекистон Адлия вазири Музраф Икромов бошчилигидаги делегация Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар адлия вазирларининг Душанбедаги йиғилишида иштирок этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ТИВдан хабар қилишларича, йиғилишда қонун ижодкорлиги соҳасида ҳамкорлик қилиш, ҳуқуқ устворлигини таъминлаш ва ўзаро манфаат касб этувчи масалалар бўйича адлия вазирликлари ўртасида алоқаларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.

Кенгаш якунида Қўшма баёнот қабул қилиш ва ШҲТга аъзо давлатлар адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни имзолаш кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: