Ўзбекистон делегацияси АҚШ савдо вазири ўринбосари билан музокаралар ўтказди

Дата: 17:40, 18-10-2017.

Тошкент. 18 октябр. ЎзТАГ – 17 октябрда АҚШнинг Вашингтон шаҳрида бўлиб турган Олий Мажлис Сенатининг халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий ивестициялар ва туризм масалалари бўйича қўмитаси раҳбари Алишер Қурмонов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси АҚШ савдо вазири ўринбосари Эрин Волш билан учрашди. Бу ҳақида ЎзР. ТИВ матбуот хизмати хабар бери.

“Томонлар учрашув доирасида 2017 йил 20 сентябрда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Нью-Йорк шаҳрига ташрифи доирасида бўлиб ўтган АҚШ-Ўзбекистон бизнес форумида эришилган келишувларни амалиётга татбиқ этиш бўйича қўйилган қадамларни муҳокама қилдилар”, - дейилади чоршанба куни тарқатилган хабарда.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасининг маълумотларига кўра, учрашув чоғида Америка компанияларининг мамлакатда қабул қилинган ривожланиш дастури ва саноат соҳасини модернизация қилишдаги иштирокини таъминлаш икки томонлама манфаатли эканлиги қайд этилди. Тўғридан тўғри америка инвестициялари ва технологиялари, брендлари, корпоратив бошқарув услубларини жорий этишнинг муҳимлиги қайд этилди.

“Икки томонлама инвестицион ва савдо муносабатларини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон ва АҚШ вакиллари ўртасида расмий ва амалий учрашувларни кенгайтириш юзасидан келишувга эришилди”, - деб хулоса қилинади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: