Ўзбекистон делегацияси Араб иқтисодий ҳамкорлик форумининг Душанбе йиғилишида иштирок этди

Дата: 13:42, 17-10-2017.

Тошкент. 17 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон делегацияси Араб иқтисодий ҳамкорлик форумининг Душанбе йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақида республика ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

“2017 йил 16 октябр куни Душанбе шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон Республикаси билан Араб иқтисодий ҳамкорлик форумининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг делегацияси иштирок этди”, - дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, Араб давлатлари лигасига аъзо мамлакатлар, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг вакиллари турли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар.

“Йиғилиш якунида Душанбе декларацияси қабул қилинди”, - деб хулоса қилинади хабарга.

Янгилик билан ўртоқлашиш: