Ўзбекистон делегацияси Ашхабодда юқори даражадаги йиғилишда иштирок этди

Дата: 15:54, 01-05-2018.

Тошкент. 1 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон делегацияси Ашхабодда (Туркманистон), юқори даражадаги йиғилишда иштирок этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Абдужабар Абдувахитов бошчилигидаги делегация Ашхобод шаҳрида 2018-йил 30-апрель куни бўлиб ўтадиган “Марказий Осиёда БМТнинг Глобал аксилтеррор стратегиясини комплекс жорий этиш йўлида” мавзусидаги юқори даражадаги йиғилишда иштирок этди”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.

Таъкидланишича, Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги ва БМТ Минтақавий превентив дипломатия маркази томонидан ташкил этилган йиғилишда Бош котиб ўринбосари, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари Владимир Воронков, Марказий Осиё давлатлари юқори даражали вакиллари, шунингдек, БМТ минтақавий таркиблари вакиллари қатнашдилар ҳамда БМТнинг терроризмга қарши курашиш бўйича лойиҳасининг учинчи босқичини бошлаб бердилар.   

Лойиҳа Марказий Осиё давлатларининг терроризмга қарши кураш бўйича саъй-ҳаракатларининг давоми бўлиб, минтақадаги шу йўналишдаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади.

Сурат манбаи: https://www.mfa.gov.tm/tk/news/762

Янгилик билан ўртоқлашиш: