Ўзбекистон делегацияси автобусда инсонларнинг оммавий вафот этгани муносабати билан Актюбинск вилоятига келди
Тошкент. 19 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон делегацияси автобусда инсонларнинг оммавий вафот этгани муносабати билан Актюбинск вилоятига келди, деб хабар беради КазТАГ Актюбинск вилояти ҳокими матбуот хизматига асосланган ҳолда.
“Идоралараро ҳукумат комиссиясининг аъзолари, Актюбинск вилояти ҳокимиятининг вакиллари ўзбек делегацияси билан учрашдилар ва бир қатор қўшма ҳаракатларни муҳокама қилдилар. Учрашув давомида ўзбек томони қозоғистонлик ҳамкасбларига ҳар томонлама кўмак учун миннатдорлик изҳор этди”, - деб таъкидлашди жума куни матбуот хизматида.
Ҳокимликдан аниқлаштиришларича, яқин орада Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазири Рустам Жўраев, Актюбинск вилояти ҳокими ўринбосари Серик Туленбергенов, шунингдек, бошқа давлат органларининг бир қатор ходимлари Иргиз туманидаги фожеа жойига етиб келади.
“Ҳозирги пайтда 52 вафот этганларнинг жасади олиб чиқилиб, Актюбинск шаҳрига етказилган. Қозоғистонлик экспертлар Ўзбекистонлик ҳамкасблари билан биргаликда туну-кун режимида суд-медицина экспертизасини ўтказмоқдалар”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамизки, автобус 18 январ куни “Самара-Чимкент” йўлининг 1068 кмда ёниб кетди. Кабинада 55 йўловчи ва 2 нафар ҳайдовчи бўлган. Беш нафар йўловчилар автобусдан чиқишга улгурганлар, қолганлар тириклайин ёниб кетган. Шошилинч тиббий ёрдам марказининг ходимлари, Иргиз туманининг ёнғин бўлими ходимлари ёнғин жойига дарҳол жўнатилди. Фавқулодда вазиятлар хизматининг маълумотларига кўра, салондан чиқиб кетишга муваффақ бўлган 5 нафар йўловчига барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
ФВ департаментида вилоят ҳокими ўринбосари раҳбарлигида оператив штаб ташкил этилди, бундан ташқари, Қозоғистон ва Ўзбекистонда тезкор психологик хизматлар ташкил этилди.
Аввалроқ, бешта соғ қолган кишининг аҳволи барқарорлиги маълум қилинган эди. 2 йўловчи I-II даражали куйиш олган, қолган 3 таси шок ҳолатида.
Воқеани текшириш учун Қозоғистонда ҳукумат комиссияси тузилди.
ҚР Инвестициялар ва ривожланиш вазирлиги маълумотига кўра, KassbohrerSetra Х335РСМ маркали автобус йўловчи ташиш учун лицензияга эга бўлмаган ва мавжуд доимий маршрутлар рўйхатида йўқ. Бундан ташқари, транспорт воситасининг техник кўриги 2 йилга ўтказиб юборилган. Сўнгги кўрик Чимкентда ўтказилган бўлиб, 2015 йил 17 августдан 2016 йил 17 февралгача амалда бўлган.
Фожеа муносабати билан Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевлар ҳамдардлик билдирдилар.
Сурат манбаи: http://www.ato.ru/content/aviakompaniya-uzbekiston-havo-yullari-poluchit-boeing-787-za-schet-gosudarstva