Ўзбекистон делегацияси Берлинда қатор музокаралар ўтказди

Дата: 10:37, 16-10-2014.

Тошкент. 16 октябр. ЎзТАГ – Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Берлинда қатор учрашувлар ўтказди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ТИВ хабар қилишларича, Германия Федератив Республикаси (ГФР) Федерал канцлерининг ташқи сиёсат ва халқаро хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Кристоф Хойсген билан учрашувда турли соҳалардаги ўзбек-герман муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинган.

Шунингдек, ўзбек делегацияси ГФР Федерал Ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер билан ҳам учрашди.

Учрашув доирасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион ва бошқа соҳалардаги давлатлараро муносабатлар муҳокама этилган.

Эслатиб ўтамизки, ГФР Ўзбекистоннинг Европадаги етакчи савдо ҳамкори ҳисобланади.

2013 йилда иккитомонлама савдо айланмаси миқдори $591 млнга етиб, 2012 йилдагига қараганда $100 млн кўпайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: