Ўзбекистон делегацияси БМТ саммитида қатнашмоқда
Тошкент. 25 сентябр. ЎзТАГ – Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси БМТнинг барқарор ривожланиш бўйича саммитида қатнашмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон ТИВ хабар беришларича, саммит БМТ Бош ассамблеясининг 70- сессияси доирасида бўлиб ўтмоқда.
Делегациянинг Нью-Йоркдаги ташриф дастури доирасида сессия ишида қатнашаётган бошқа мамлакатлар вакиллари билан иккитомонлама учрашувлар ўтказиш ҳам режалаштирилган.


