Ўзбекистон делегацияси Бокудаги халқаро конференцияда иштирок этади

Дата: 15:49, 21-12-2017.

Тошкент. 21 декабр. ЎзТАГ – 21 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Рустам Камилов бошчилигидаги делегация “Ислом ҳамжиҳатлиги йили” якунларига бағишланган Баку шаҳридаги халқаро анжуманда иштирок этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати берган маълумотга кўра, Ўзбекистон делегациясидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбари, муфтий Усмонхон Алимов ўрин олган.

Қўшимча қиламизки, президент Илҳом Алиевнинг фармойишига мувофиқ, 2017 йил Озарбайжонда “Ислом бирдамлиги йили” деб эълон қилинган. Бу иш Озарбайжоннинг ислом бирдамлигини ўрнатишдаги алоҳида ўрнини мустаҳкамлашни таъминлаш мақсадида амалга оширилган.

Сурат манбаи: https://en.trend.az/azerbaijan/society/2027777.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: